Симеонени АПЛга чорлашмоқда

"Кальяри" ҳужумчиси Жованни Симеоне фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 25 ёшли аргентиналик футболчини “Вест Хэм” ўз сафига чорламоқда. Аммо “болғачилар”нинг бу борадаги дастлабки таклифи рад этилди. Гап шундаки, “Вест Хэм” Симеонени 1 млн евро эвазига мавсум охиригача ижарага олишни таклиф қилган.

Жованни Симеоне жорий мавсум “Кальяри” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи эса 17 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!