Симеоненинг "вориси" топилди!
Туркиянинг “Эюпспор” клуби бош мураббийи Арда Туран келажакда мураббийлик фаолиятида нималарга эришмоқчи эканлиги ҳақида гапирди.
"Атлетико" Мадрид ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси ўтган йилнинг апрель ойида мураббийлик фаолиятини бошлаган. Ҳозирда унинг жамоаси Туркиянинг иккинчи дивизионида иштирок этмоқда янги мавсумда Суперлигада қатнашиш ҳуқуқини муддатидан аввал кафолатлаган.
Яқин ўтмишдаги таниқли вингер бир кун келиб "Атлетико"га қайтишни ва футболчи сифатида имкони бўлмаган нарсага эришишни орзу қилишини айтди.
"Мен "Атлетико" Мадридни бошқариб, ушбу жамоа билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни истардим. Бу менинг асосий мақсадларимдан бири”, - деди Туран The Coaches' Voice нашрига берган интервьюсида.
Арда Туран 2011-2015 йилларда “Атлетико” сафида тўп сурган ва 127 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйган. Туркиялик собиқ футболчи 2015 йилда “Барселона”га кўчиб ўтган ва 2020 йилгача Каталония клуби шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар