Симона Халеп: Агнешка жуда ақлли қиз
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп "Miami open - 2018" турнирида польшалик Агнешка Радваньскага қарши ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Агнешка билан ўтадиган ўйин ҳеч қачон осон бўлмаган. У жуда ақллий ўйнайди. Унга қарши тажувускор ўйин кўрсатиш керак, сўнгги учрашувда тезкор ўйин кўрсатганман ва унга бу ўйин услуби жуда тўғри келган.

Ўйинга тайёрман ҳамда ўзимга бўлган ишончимни йўқотганим йўқ. Мен ўз ўйинимни кундан-кунга яхшиламоқдаман", - дейди Симона.

Sports.uz