Симона Халеп мухлисларнинг энг ёқимли теннисчисига айланди
Ads

Руминиялик теннисчи Симона Халеп WTA томонидан ўтказилган "Томошабинларнинг ёқимлиси" совринига эга чиқди.

 WTA сайтида эълон қилинган ушбу сўровномада энг кўп мухлис Симона Халепга овоз берди ва дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси танлов ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, бу соврин 10 йилдан буён ўз эгаларига топшириб келинади. Турли йилларда россиялик Мария Шарапова ва Елена Дементьева, шунингдек, польшалик Агнешка Радваньска мазкур совринни қўлга киритган.