Симона Халеп ўзини кўрсатди
Чехиянинг Прага шаҳрида "WTA" томонидан ташкил этилган мусобақа якунланди. Унда руминиялик Симона Халеп бош совринни қўлга киритди.
"Prague Open" турнирининг ҳал қилувчи финал баҳсида Симона бельгиялик Элизе Мертенсга қарши кортга чиқди ва 6:2, 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, Симона Халеп жорий мавсумдаги иккинчи фаолиятида эса 21 бош совринни ўзиники қилди. Мазкур ғалаба унга 25 минг АҚШ доллари ва 280 рейтинг очкосини тақдим этди.
Фикрлар