Симона Халеп: Серена биз билан ўйнаши керак!

Руминиялик теннисчи Симона Халеп америкалик Серена Уильямс фарзандли бўлгани боис ўзининг рейтинг жадвалидаги ўрнини йўқотгани ва у мусобақаларда сараланган теннисчи сифатида иштирок эта олмаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен Серенани қўллайман. Фарзандли бўлиш яхши иш. Шу сабабли ҳам туғруқдан сўнг теннисчилар ўзининг очколарини ҳимоя қилиши керак. Улар сараланган теннисчилар билан бир қаторда турушлари шарт. Албатта, мен буни ҳал қилмайман, лекин Серена "Ролан Гаррос"да асосий тўрда ўйнаши керак!", - дейди Симона.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)