Симона Халеп "US Open"га боришдан қўрқмоқда
Руминиянинг энг гўзал теннисчиси Симона Халеп "US Open" турнирининг сентябрь ойида ўтказилиши бўйича ўз фикрини билдирди.
"Мен Нью-Йоркка учишдан қўрқмоқдаман. Пандемия сабаб бугунги кунда саёҳатга чиқиш жуда хавфли бўлиб қолган. Шунингдек, у ердаги карантин қоидалари ва мусобақанинг янги қоидалари ҳам мени чўчитмоқда.
Биз ҳаммамиз белгиланган шароитларга кўникиб қолганмиз ва биз буни ўзгаришини хоҳламаймиз. Бу ўзгаришлар бизнинг танамиз учун оғир. Тўғри, "US Open" турнирининг тикланиши барчамиз учун молиявий жиҳатдан яхши, лекин унда иштирок этиш барчанинг ўз хоҳишидир. Барчамиз бир хил шароитдамиз. Шу сабабли ҳам ўз саломатлигимиз ҳақида ўйлашимиз керак.", – дейди С.Халеп "The New York Times" нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар