Симона Халeп: Онам айтган орзуим ушалди!

Руминиялик Симона Халеп "Уимблдон" мусобақасида ғолиб бўлгандан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

– Сиз учун ўйин яхши ўтдими?

– Ўйиним қовушди. Серенага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен кўп ҳаракат қилдим, Қироллик оиласи ўйинни кузатиб борганидан хурсандман.

– Сиз ҳаяжонландингизми?

 Ҳаяжонланишга вақт бўлмади. Ўйин давомида қорн қисмимда бироз ноқулайлик туғилди, лекин менинг хаёлим фақат ғалаба қозонишда эди.

– Бош соврин соҳибаси сифатида нималарни ҳис қилмоқдасиз?

– Болалигимда онам теннисчи бўлсанг албатта Уимблдонни ютишинг керак, шунда бир умр тарихда исминг қолади. Шунингдек мазкур мусобақа ғолиблари бир умрга клуб аъзоси бўлиб қолади. Бу катта натижадир. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!