Синдаров ва Абдусатторов дунёнинг энг кучли шахматчилари қаторида!
Кипрда старт олган Номзодлар турнирининг 1-турида Жавоҳир Синдаров россиялик Андрей Эсипенко устидан муҳим ғалабага эришди.
Ушбу натижа нафақат турнирдаги илк очкони, балки жаҳон рейтингида сезиларли ўсишни ҳам таъминлади. Қайд этиш жоиз, ушбу ғалаба орқали Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг кучли ўн нафар шахматчиси қаторига кирди.
Шу тариқа, мамлакат шахмат тарихида иккинчи бор бир вақтнинг ўзида икки нафар ўзбекистонлик шахматчи дунё ТОП-10 талигидан жой олди. Ҳозирда Нодирбек Абдусатторов 4-ўринни, Синдаров эса 10-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар