Синдаров: "Йил ажойиб ўтди. Ҳаммаси Магнус Карлсенни ютишимдан бошланди"

CHERY AUTO

Яқинда FIDE Жаҳон кубоги соҳибига айланган шахматчимиз Жавоҳир Синдаров интервью берди. 19 ёшли ёшли шахматчи 2025 йилдаги қайд этган натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Сен бу йилни Магнус устидан қозонилган ғалаба билан бошладинг. Бу муваффақият ва умуман бутун мавсум сен учун нимани англатади?
Мен йилни биринчи марта Магнусни ютиш билан бошладим. Мен бу ўйиндан жуда кўп хулосалар чиқардим ва умид қиламанки, бу менинг катта шахмат фаолиятимнинг бошланиши. Бутун йил жуда яхши ўтди: мен топ шахматчилар билан кўп ўйнадим, уларни тез-тез мағлуб этдим - бу менга ишонч бағишлади. Мен ҳам кучли турнирлар чемпиони бўлишим мумкинлигини тушундим.

Tecno

- Ҳозир Жаҳон кубогини қўлга киритдинг ва тарихдаги энг ёш ғолибга айландинг. Бу ғалаба сен учун нимани англатади?
Жуда хурсандман. Жаҳон кубоги - ҳам оғир, ҳам узоқ давом этадиган турнир. Бу ерда ҳамма нарсада кучли бўлиш керак: шахматда ҳам, жисмонан ҳам, руҳий жиҳатдан ҳам. Ўйлайманки, мен жуда яхши ўйин кўрсатдим, шунинг учун ҳам бу совринга лойиқман. Аммо, албатта, бундай турнирларда омад ҳам керак - баъзи ўйинларда менга ҳам омад кулиб боқди. Шунга қарамай, мен бу совринга лойиқман, деб ҳисоблайман.

- Сен "фақат бошланиши" ҳақида гапиряпсан. Бу қайси маънода старт?
Мен учун бу топ шахматчига айланиш йўлининг бошланиши, холос. Ҳозир рейтингим 2725 атрофида. Аввал 2750 даражага чиқиш керак, кейин 2800 бўлиши ҳам мумкин. Олдинда катта турнирлар бор. У ерда бор кучим билан ҳаракат қилмоқчиман. Мураббийим ҳам "Бу фақат старт. Бундай ғалабадан кейин янада кўпроқ ишлаш керак. 2750-2800 ўйинчиси бўлиш учун жуда кўп ер ҳайдаш керак. Демак, жаҳон кубоги - бу фақат биринчи қадам.

- Қизиғи, Ченнайдаги олтин медалдан кейин ҳам ўзингни топ ўйинчи деб ҳисобламагансан. Нима учун?
Мен жуда кучли шахматчи эканлигимни биламан, ҳар ким билан ўйнай оламан. Тайёргарлигим яхши, ҳар қандай позицияда ўйнай оламан. Аммо топ бўлиш учун ҳали кўплаб йирик турнирларда ғалаба қозониш, даражани қайта-қайта тасдиқлаш керак.

- Агар барча натижаларни эсласангиз, бу йилги йилни қандай баҳолайсиз?
Йил, албатта, ўзгача. Мен уни Магнус устидан ғалаба қозонишдан бошладим - у билан биринчи марта доска устида ўйнадим ва дарҳол ғалаба қозондим. Илгари бундай рақиблар билан деярли тўқнаш келмаганман, нари борса бир-икки марта. Бу йил топлар билан кўп ўйнадим ва тез-тез ғалаба қозондим - бу менга ишонч бағишлади.

 Рапид йўналишида ҳам ҳаммаси жойида: жаҳон кубоги жуда юқори кўрсаткичга эришдим. Бундан ташқари, мен Магнус ва Ҳикаруга қарши ўйнаган йирик киберспорт турнирига йўлланма олдим. Умуман олганда, бу йил мен учун ўзгача, лекин тўхтаб қолишни истамайман.

- Турли назоратларда яхши натижалар кўрсатяпсан. Жаҳон кубоги формати сенга шунинг учун мос келди деб ўйлайсанми - қачон классикадан рапид ва блицга ўтиш керак?
Менимча, ҳа. Рапид ва классикада мен ҳар доим ўзимга ишончни ҳис қиламан. Яхши тайёргарлик билан ҳар қандай рақиб билан ўйнай олишимни биламан. Мана, блицда мен ўзимнинг ҳақиқий даражамни тўлиқ тушунмаяпман: менда амалиёт камроқ, у ерда ўйин "айёрроқ," тез ҳисоблаш ва тез ҳал қилиш керак. Рапидда рақиб чалғитишга уринса ҳам, барибир ўйлаб, кучли юриш топишга улгурасиз. Блиц шахматнинг "меники" тури эмас, лекин у устида ҳам ишлаш керак.

- Келинг, даъвогарлар турнири ҳақида бироз гаплашайлик. Сен у ерга йўл олдинг ва энг ёш иштирокчи бўласан. Қандай ҳиссиётлар?
Бу менинг бир йиллик асосий мақсадим эди. Ҳозир ғалабани нишонлаш учун икки-уч кун вақтим бор. Кейин февралгача кетма-кет турнирларим бор. Шундан сўнг жамоа билан мен билан даъвогарлар устида ким ишлашини аниқ ҳал қиламиз. Феврал ойидан бошлаб то турниргача аниқ номзодлар бўйича тайёргарлик кўраман.

Бу жаҳон кубоги каби жуда оғир ва узоқ давом этадиган турнир бўлишини тушунаман, фақат янада қийинроқ бўлиши мумкин. Бу мен учун бундай даражадаги биринчи тажриба. Умид қиламанки, у муваффақиятли бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!