Сирдарёда фиджитал спорт бўйича Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичи бошланди

CHERY AUTO

Сирдарё вилояти Гулистон давлат педагогика институти сунъий қопламали майдонида Фиджитал футбол (FIFA 24, 5х5 формати), фиджитал баскетбол (3х3 EA), лазертаг ва Just Dance йўналишлари бўйича иқтидорли спортчиларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон чемпионатининг минтақавий босқичига старт берилди.

Tecno

Турнирнинг илк куни фиджитал футбол (FIFA 24, 5х5 формати) йўналиши бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Унда 11 та жамоа, жами 88 нафар спортчи иштирок этди. Мусобақа кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди.

Натижаларга кўра:

Олимпик (Тошкент вил)
Сардоба тумани (Сирдарё вил)
Гулистон давлат педагогика институти (Сирдарё вил)

Мусобақа жараёнлари 23-октябрга қадар давом этади. Ғолиб бўлган 1- ва 2-ўрин соҳиблари Ўзбекистон чемпионатининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!