"Сити" афсонаси Жо Харт мавсум охирида фаолиятини якунлашини маълум қилди

"Манчестер Сити" сафидаги ажойиб ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Жо Харт мавсум охирида бутсаларини "михга илишга" қарор қилди. 

У ҳозирда Шотландиянинг амалдаги чемпиони "Селтик" сафида тўп тепмоқда. Посбон "Сити"ни тарк этгач, бир муддат Туриннинг "Торино" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. 

Харт жорий мавсум умумий ҳисобда 34 та учрашувда майдонга тушди ва 33 маротаба рақиблар уни ранжитишга муваффақ бўлди. Шунингдек, Жо 13 беллашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!