"Сити" "Барселона" футболчисини харид қилмоқчи

"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси Серхи Робертони ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Испаниянинг AS нашри.  

"Transfermarkt" портали 29 ёшли футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум Серхи каталонияликлар сафида 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ҳамда 2та голга ассистентлик қилган. 

Маълумотларга кўра, "Барса" испаниялик ҳимоячи билан хайрлашишга қарши эмас. Аввалроқ, жамоани яна 5 нафар футболчи тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди. 

"Барселона"да қолиши аниқлашаётган Рональд Куман таркибни янгилашни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!