
“Сити” бир футболчини уч гранд билан талашяпти
Ўз тарихида илк бор Англия кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлган “Кристал Пэлас”нинг етакчи ўйинчилари Европанинг гранд клублари трансфер нишонига айланди.
Хусусан, жамоа муваффақиятларига ҳисса қўшиб келаётган ярим ҳимоячи Адам Уортон “Ливерпуль”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” ўртасида талаш бўляпти.
“Кристал Пэлас” ўз юлдузларини ушлаб қолиш қийинлигини билади. Бу ёз улар Марк Гехи ва Эчебери Эзени сотиб юборишни режалаштирган. Шу боис, Уортонга даъвогарлик қилаётган клублар бу ёз ярим ҳимоячини олишдан умид қилмаса ҳам бўлади.
Бироқ трансфер бўйича экспертлар Англия клуби 21 ёшли иқтидор эгасини узоқ вақт ўзида ушлаб қола олмаслигини таъкидламоқда.
Комментарии