“Сити”: Бу юлдуз “Юнайтед”га эмас бизга ўтади!
Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Ноттингем Форест”нинг иқтидорли ярим ҳимоячи Эллиот Андерсон бир неча клубларнинг нишонида турган ўйинчилардан ҳисобланади.
Хусусан, Манчестер шаҳрининг ҳар икки суперклуби англиялик ўйинчини ўз сафига қўшиб олишдан умидвор. “Шаҳарликлар” ўйинчини қўлга киритишда Рубен Аморим жамоаси олдида ўзларини устунлиги ҳис қилмоқла.
Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Сити” мутасаддилари Эллиот Андерсон учун курашда ўзининг асосий рақиби – “Манчестер Юнайтед”ни ортда қолдиришига ишонч билдирмоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси Премьер-лигада чемпионлик учун доимий кураш олиб бориши ва УЕФА Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиши сабабли Андерсон учун янада жозибалироқ вариант экани айтилмоқда.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида Андерсон 19 та учрашувда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма билан ажралиб чиққан.
Фикрлар