"Сити" футболчиси "Реал"га қарши ўйиндан олдин Бензема ҳақида гапирди

"Манчестер Сити"нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Родри Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги тўқнашув олдидан "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдирди.

"У фаолиятидаги энг яхши даврини ўтказмоқда. Мен унга қарши бир неча бор ўйнадим ва унинг ўйини ҳеч кимга ўхшамаслигини ҳамда жамоани ҳар жабҳада яхшилаётганини пайқадим. Бу йил у асосий голларни урди. У жамоаси тўпга эгалик қилиши учун ҳамма нарсани қилади.

Анчелотти айтганидек, у мукаммал замонавий ҳужумчи. Биз унга қарши жуда эҳтиёткорлик билан ўйнаймиз", - деди Родри.

Бензема жорий мавсум "Реал" сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 14 та голга ассистентлик қилди.

“Манчестер Сити” – “Реал” учрашуви эртага 26 апрель куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!