“Сити” ҳам бор! Алонсо бешта клуб билан музокара ўтказди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

FootballTransfers нашрининг янги хабарига кўра, Хаби Алонсо ёзда мураббийлик фаолиятига қайтишга тайёргарлик кўрмоқда ва ўзига янги иш жойи танлаш мақсадида бешта клуб билан музокара ўтказди.

Испаниялик мутахассис билан суҳюат ўтказган клублар қаторида “Этихад” эгалари ҳам бор.

Хабарда айтилишича, “Манчестер Сити” вакилларидан ташқари, Хаби Алонсо “Манчестер Юнайтед”, “Бенфика”, “Спортинг” ва “Порту” клублари мутасаддилари билан ҳам мулоқот қилган.

44 ёшли мутахассис ҳали қайси клубда ишлашни танламаган, бироқ музокаралар аллақачон бошланган ва у яқин орада мураббийликка қайтишга қизиқмоқда.

Алонсо 2026 йилнинг январида “Реал Мадрид” бош мураббийлигидан кутилмаган тарзда озод этилди ва ҳозирча ишсиз юрибди. “Бернабеу”дан кетганига қарамай, у ҳали ҳам футболдаги энг истиқболли ёш мураббийлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

“Манчестер Сити”ни мавсум якунида жиддий синовлар кутмоқда: 26 апрель куни “Арсенал”га қарши чемпионлик учун ҳал қилувчи ўйин кутмоқда.

Шу билан бирга, Пеп Гвардиоланинг келажаги ҳақидаги саволлар ҳам очиқ қолмоқда.

Агар Алонсо ҳақиқатан ҳам Гвардиола ўрнига танланган бўлса, клуб спорт директори Уго Виана ёзгача музокараларни тезлаштиришга ҳаракат қилади, шунда клуб янги мураббий раҳбарлигида трансфер стратегиясини давом эттира олади ва бош мураббийлик учун рақобатга тайёр бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!