"Сити" катта трансферга тайёр
Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”нинг ҳужумкорлигини ошириш учун янги ҳужумчи олишга қарор қилди. Испаниялик мутахассис бу позициясига “Атлетико” вакили Жоау Феликсни танлади.
Ёзда “Сити” раҳбарияти Габриэль Жезус ва Раҳим Стерлинг билан хайрлашишга тайёр. Португалиялик футболчи айнан мана шу ўйинчилар ўрнига олиб келинади.
Стерлинг чемпионлик мавсумида 30 та ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 13 та гол ёздириб қўйди. Жезус эса, 27 марта майдонга тушиб, саккизта тўп киритди.
“Атлетико” ҳужумчиси Жоау Феликс эса Испания чемпионатида 23 та учрашувда рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди. Унинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар