"Сити" кўзлаётган футболчини "Юнайтед" ўз томонига оғдириб олди
"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" хавбеки Бруну Фернандешни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 24 ёшли португалиялик футболчи учун 80 миллион евро таклиф қилмоқда. МЮ унинг трансферини янги ҳафтада расмийлаштиришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Фернандеш билан "Манчестер Сити" клуби деярли келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Бруну Фернандеш “Спортинг” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум лиссабонликлар сафида 53та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 32та гол ҳамда 18та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар