“Сити” кучли ҳимоячи учун пулга қўшиб, бир ўйинчисини ҳам берадиган бўлди
“Манчестер Сити” раҳбарияти 2026 йилги трансферлар бозорида ўнг қанотга янги ҳимоячи олишни мақсад қилди. “Шаҳарликлар” нишонига “Челси” тарбиялаган, аммо ҳозир “Ньюкасл”да ўйнаётган Тино Ливраменто тушди.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, Хосеп Гвардиола клуб спорт бўлими 23 ёшли футболчини қишки трансферлар ойнаси даврида жамоага олиб келишини истаяпти.
Манчестерликлар режасини амалга ошириш учун трансферга дарвозабон Жеймс Траффордни ҳам қўшиб беришни таклиф қилади. Траффорд ёзда “Бёрнли”дан олинган эди. Бироқ жамоага Жанлуижи Доннарумма келганидан кейин ёш посбон ишсиз қолиб кетди.
“Ньюкасл” ҳам 23 ёшли Траффордга жиддий қизиқиш билдирмоқда ва голкипернинг агентлари билан боғланиб, ҳамкорлик масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълумотлар бор. Дарвозабоннинг ўзи ҳам Англия терма жамоасига номзод ҳисобланади ва 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.



Фикрлар