"Сити" мавсумдаги сўнгги ўйинида "Эвертон"ни янчиб ташлади

Англия Премьер-Лигаси сўнгги туридан ўрин олган марказий учрашув: "Манчестер Сити" - "Эвертон" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Шаҳарликларнинг ўта катта устунлиги билан ўтган учрашув уларнинг 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

Голларга Кевин де Брюйне, Габриел Жезус, Фил Фоден ҳамда Серхио Агуеро (дубль) муаллифлик қилди. Шу тариқа шаҳарликлар чемпионлик мавсумини йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлаб олди. 

Чемпионлик билан "Сити" мухлисларини табриклаб қоламиз!

  • 90+2'

    Учрашув якунланди! "Сити" АПЛни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    "Эвертон" айни дақиқаларда тўпни назорат қилмоқда. Аммо хавфли ҳужумлар юзага келмаяпти.

  • 84'

    "Манчестер Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 80'

    "Манчестер Сити" буёғига ўйинни қисқа паслари билан назорат қилмоқда.

  • 78'

    Ришарлисон ўрнига Нкунку ўйинга қўшилди.

  • 76'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Агуеродан дубль! Ҳисоб 5:0 кўринишига келди! 

  • 74'

    Габриель Жезус ўрнига Ферран Торрес ўйинга қўшилди.

  • 71'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Агуеро дарвозани ишғол қилди! Патсги чап бурчагини очиқ қолдирган Пикфорд ожиз қолдирилди. 4:0!

  • 70'

    Лукас Динь майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 68'

    Стерлингга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 67'

    Эдерсон ўйинни ўқимоқда. Ришарлисоннинг зарбаси қайтарилди.

  • 66'

    Аллан майдонда тиббий ёрдамга муҳтож. Ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.

  • 64'

    Маҳрез ўрнига Агуеро ўйинга қўшилди.

  • 63'

    "Эвертон" аъзолари қисқа паслар билан ўйинни назорат қилмоқда.

  • 61'

    Кевин де Брюйне бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 58'

    Фоден заҳирага олинди. Унинг ўрнига Родри ўйинга қўшилди.

  • 57'

    "Эвертон"да ўзгариш: Дукуре ва Сигурдссон ўрнига Ивоби ҳамда Бернард ўйинга қўшилди.

  • 56'

    Люка Динь бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 53'

    ГОООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Фил Фоден яқин пастги бурчакка идеал зарба йўллади ва дарвозани ишғол қилди! 3:0!

  • 52'

    Де Брюйне бурчак тўпини ижро этади. Стандарт вазият.

  • 51'

    Люка Динь бурчак тўпини ижро этди, бироқ ҳимоячилар қайтарди.

  • 48'

    "Эвертон" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради. Сидурдссон тўп олдида.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Катта тезликда ичкарига ёриб кирмоқчи бўлган Ришарлисон ҳимоячилар томонидан тўхтатилди.

  • 42'

    "Эвертон" ўйин темпини назорат қилиб турибди.

  • 41'

    Зинченко жарима майдончаси ичига тўпни етказди, бироқ шериклари тўпга зарба бера олмади.

  • 40'

    Маҳрез ҳимоячилар томонидан тўхтатилди, қарши ҳужум кўришимиз мумкин.

  • 38'

    Бурчакдан тўпни ўйинга "Эвертон" ўйинга киритиб берди, бироқ хавфли вазият юзага келмади.

  • 37'

    Гильфи Сигурдссон пенальтидан фойдалана олмади! Эҳ, нақадар омадсизлик!

  • 36'

    Диаш ўта қўпол ўйнади. Бош ҳакам пенальти белгилаши мумкин!

  • 36'

    Рубен Диаш сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 35'

    Сигурдссон "Эвертон"нинг бурчак тўпини ўйинга киритиб беради.

  • 34'

    "Эвертон" тўпни назорат қилмоқда, бироқ хавфли ҳужумлар йўқ.

  • 32'

    "Сити" такрорий бурчак тўпидан ҳам хавфли вазият ҳосил қила олмади.

  • 31'

    "Манчестер Сити"да бурчак тўпи. Стандарт вазият.

  • 28'

    Раҳим Стерлинг жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва зарба берди! Сейв!

  • 27'

    "Манчестер Сити" ажойиб жамоавий ўйин кўрсатмоқда.

  • 25'

    "Манчестер Сити" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Холгейт сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 20'

    Рияд Маҳрез жамоасининг позицион ҳужумини ноаниқ ҳаракати сабаб тўхтатиб қўйди.

  • 18'

    Зинченко кўп рақибларини ортда қолдирди, бироқ сўнгги узатмани амалга ошира олмади.

  • 15'

    ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Габи Жезус ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди! "Сити" устунликни яққол қўлга киритди.

  • 14'

    "Манчестер Сити" тўпни назорат қилмоқда.

  • 12'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Кевин де Брюйне чиройли зарбаси билан ҳисобни очди! 1:0! Супер.

  • 10'

    "Эвертон" аъзолари ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 9'

    "Сити" қисқа паслари билан ўйиндаги назоратни қўлга олмоқда.

  • 8'

    Ришарлисонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 7'

    Кевин Де Брюйне тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 5'

    Зарбага аниқлик етишмади. Пикфорд тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 4'

    Фоден қулай пасни дарвозага тўғирлай олмади.

  • 2'

    "Сити" ўйинни калта паслар билан фаолликда бошлади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!