“Сити” мени олганида Холанддан зўр ўйнардим

“Севилья” жамоасининг собиқ ҳужумчиси Луис Фабиано “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанддан кам эмаслигини таъкидламоқда.

- Мен ҳам самарадорлик бўйича Холанд эгалик қилаётган барча рекордларни уришим мумкин эди. Буни Холанд “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиола қўл остида олаётган имкониятларни инобатга олиб айтяпман.

Эрлингга ўттизта хавфли вазият яратиб беришади ва у атиги учтасидан фойдаланади.

Агар менга ҳам бир ўйинда шунча вазият яратиб беришса, камида 10-20 та гол  урардим, - деди Луис Фабиано.

Бразилиялик футболчи профессионал фаолияти давомида Бразилия, Португалия, Франция, Хитой ва Испания чемпионатларида ўйнаган. Бразилия терма жамоасида 45 та учрашувда 28 та тўп киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!