"Сити" раҳбарияти Стерлингни сақлаб қолишнинг йўлини топди
“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти тез орада жамоа вингери Рахим Стерлингга янги шартнома таклиф қилади.
Daily Mail нашрининг ёзишича “шаҳарликлар” 24 ёшли англиялик футболчига ҳафтасига 300 минг фунт маош тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасидаги келишув янгиланганига эндигина бир йил бўлди. Унга кўра Стерлинг 2023 йилга қадар “Сити” футблчиси ҳисобланади.
Юқоридаги манбаага кўра “Манчестер Сити”нинг Стерлингга янги шартнома таклиф қилишини, унга “Реал” ва “Барселона” каби жамоалардан жиддий қизиқишлар пайдо бўлгани билан боғлиқ.
Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 17 та ўйинда майдонга тушди ва 14 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар