“Сити” суперҳужумчини қайтаришга қарор қилди
«Манчестер Сити» сўнгги соатларда Мадриднинг «Атлетико» клуби билан ҳужумчи Хулиан Альваресни қайтариш масаласини муҳокама қилиш мақсадида алоқага чиққан.
«Шаҳарликлар» Савио ва Умар Мармуш жамоадан кетганидан кейин аргентиналик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Sport.es Marcaга таяниб хабар берди.
Манба маълумотига кўра, аргентиналик футболчи Англияга қайтишни истамаяпти. Унга «Арсенал» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Хулиан Альвареснинг трансфер нархи ҳам унинг кетишига тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки «матрасчилар» 26 ёшли ҳужумчини камида 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Альварес 2022 йилдан 2024 йилгача «Манчестер Сити»да ўйнаган. Бу даврда у барча турнирларда 103 та учрашувда иштирок этиб, 36 та гол урган ва 19 та голли узатма берган.

Фикрлар