“Сити” супертрансфердан воз кечди

“Манчестер Сити” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни олиш фикридан воз кечди. Бунга аргентиналик футболчи миланликлар билан узоқ муддатли шартнома тузишга қарор қилгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.

“Шаҳарликлар” энди бор эътиборини “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд трансферига қаратади.

Хосеп Гвардиола кутаётган ҳужумчи учун “Манчестер Сити” раҳбарияти 100 миллион фунтдан воз кечишга тайёр. Бу сумма дортмундликларни ҳам қониқтиради. Бироқ, норвегиялик тўпурарга эга бўлиш учун “шаҳарликлар” ўзаро рақобатда “Барселона”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал”, “Челси” каби гранд клубларни ортда қолдириши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!