"Сити" ва "Байер"дан икки нафардан футболчи бор - Топ-5 лига рамзий жамоаси тузилди

Chery Tigo 7 PRO

Якунига етган мавсум рамзий терма жамоаси тузилди

"Goal com" нашри топ-5 лига футболчиларидан иборат мавсумнинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Рўйхатга ҳар бир позицияда 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчилари киритилган. Танлов барча мусобақалардаги натижаларга қараб, амалга оширилди.

Бундан ташқари, "Goal com" рўйхатга киритилмаган баъзи футболчиларнинг ўйинларини таъкидлаб ўтди. Гап Флориан Вирц ("Байер"), Винисиус Жуниор ("Реал Мадрид"), Коул Палмер ("Челси"), Тен Копмейнерс ("Аталанта"), Ашраф Ҳакими (ПСЖ) ва Нико Шлоттербек ("Боруссия Дортмунд") ҳақида кетмоқда.

Якуний жамоа қуйидагича:

Дарвозабон: Ян Зоммер ("Интер");

Ҳимоячилар: Уильям Салиба ("Арсенал"), Мац Хуммелс ("Боруссия"), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Алекс Гримальдо, Жереми Фримпонг (иккаласи ҳам "Байер Леверкузен");

Ярим ҳимоячилар: Родри ("Манчестер Сити") Жуд Беллингем ("Реал"), Фил Фоден (“Манчестер Сити”)

Ҳужумчилар: Харри Кейн ("Бавария"), Килиан Мбаппе (ПСЖ).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!