Ads

Загребнинг “Динамо” клуби ярим ҳимоячиси Антонио Марин “Манчестер Сити”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Таъкидлаш керакки, УЕФА ёшлар лигаси доирасида “Манчестер Сити” ва “Динамо З” (2:2) жамоалари ўйинида “шаҳарликлар” скаутларидан ташқари шунингдек “Челси” ва “Вильярреал” вакиллари ҳам 18 ёшли хорватиялик футболчини кузатиб боришди. Шу куни у битта голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Маълумот учун, Мариннинг “Динамо” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Минбар

Барча блоглар