Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Сити" ва яна тўртта клубга ҳамма талашаётган ҳужумчининг нархи айтилди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Пул тўпланг

«Брюгге» клуби форварди Николо Тресольди Европа гранди жамоаларининг диққат марказида қолмоқда.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, 22 ёшли ҳужумчига Англия премьер-лигасининг бир қатор етакчи клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбаларга кўра, улар орасида «Арсенал», «Манчестер Сити», «Тоттенхэм», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» каби топ жамоалар бор.

Маълумотларга қараганда, «Брюгге» ўз юлдузини камида 40 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Шу билан бирга, бельгияликлар Тресольдини мавсум якунига қадар сотиш ёки ижарага бериш ниятида эмас.

Жорий мавсумда Тресольди барча мусобақалар доирасида 13 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол этган. Бу натижалар унинг трансфер бозоридаги талабини янада оширмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ