“Сити” янги юлдуз келажаги бўйича якуний қарорга келди

  • 27 сентябрь, 09:55
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити”нинг 21 ёшли ҳужумкор футболчиси Савио Англия Премьер-лигасидаги ўйинлари билан қатор клублар эътиборини ўзига қарата бошлади.

Tecno

Хусусан, “Тоттенхэм” клуби бразилиялик ўйинчини олиш учун ёзда икки бор “шаҳарликлар”га мурожаат қилди. Аммо Манчестер суперклуби “шпорлар”нинг 50 ва 70 миллион евролик таклифларини қабул қилмади.

Таниқлик журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, клуб мутасаддилари Савиони клубда узоқроқ муддат сақлаб қолиш мақсадида унга янги битим берадиган бўлди.

Аслида иқтидорли ўйинчининг амалдаги келишуви 2029 йилнинг ярмигача давом этиши белгиланган. Клуб Савионинг трансфер бадали миқдорини кўтариш мақсадида унга янги шартнома таклиф қилади.

Айни пайтда Transfermarkt портали экспертлари Савионинг трансфер суммасини 50 миллион еврога  баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!