“Сити” юлдузи 23 ёшида барча катта совринларни ютиб бўлди

  • 23 декабрь, 2023, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейин жамоа  ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг совринлари сони 14 тага етди.

Tecno

Аргентиналик футболчи айни пайтда 23 ёшда эканини инобатга олсак, бу жуда катта кўрсаткич. Хулиан “Флуминенсе”га қарши ўтказилган финал учрашувида иккита тўп киритиб, жамоага катта ёрдам берди.

Альварес Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон ва қитъа чемпионатларида бош совринга эга чиққан. Бу совринлар қаторига клублар ўртсидаги жаҳон чемпионлиги ҳам қўшилди.

Истеъдодли ҳужумчи клублар миқёсида Европа ва Жанубий Американинг энг нуфузли турнирлари – Чемпионлар лигаси ва Либертадорес кубогида ҳам зафар қучган.

Хулиан коллекциясида Англия чемпионлиги ва кубоги, УЕФА Суперкубоги каби нуфузли совринлар ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!