“Сити” юлдузи Гвардиолани хафа қилди

  • 3 июль, 2022, 18:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” плеймейкери Бернарду Силва жамоани тарк этишга қарор қилди.

Tecno

27 ёшли португалиялик юлдуз ўз агентига “Барселона”да тўп тепмоқчи экани ва трансфер бўйича ишлашга кўрсатма берди. Каталонияликлар ҳам ҳужумкор футболчини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.

Маълумотларга қараганда, Бернарду Силва бош мураббий Хосеп Гвардиола билан суҳбатлашган ва устозига жамоадан кетишга қарор қилганини билдирган.

Манчестерликлар бу ўйинчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Силва фаолияти давомида “Манчестер Сити”дан ташқари “Бенфика” ва “Монако”да тўп тепиб, жами 437 марта майдонга тушиб, 83 та гол ва 76 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!