“Сити” юлдузи ўзига жамоа танлади
“Манчестер Сити” билан амалдаги шартномасининг охирги ойларини ўтаётган Бернарду Силва фаолиятини Испания чемпионатида давом эттиришни режалаштирмоқда.
Португалиялик ярим ҳимоячи “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси тугаганидан кейин “Барселона”га ўтишга қарор қилди. Машҳур агент Жорже Мендеш 31 ёшли ўйинчининг хизматларини клубга таклиф қилган.
Каталонияликлар ҳам тажрибали футболчини эркин агент мақомида ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.
Силва “Бенфика” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Қадрдон клубидан кейин иқтидорли ярим ҳимоячи 2014-2015 йиллар давомида Франция чемпионатида “Монако” шарафини ҳимоя қилган.
“Манчестер Сити” 2015 йилнинг ёзида маҳоратли ярим ҳимоячини 50 миллион еврога трансфер қилди. Шундан бери “шаҳарликлар” сафида ўйнаб келаётган Бернарду Силва клублар миқёсида барча нуфузли совринларга эга чиқди.
Фикрлар