“Сити”нинг “очкўзлиги” Кевин де Брюйненинг трансферини барбод қилиб қўйди
“Манчестер Сити” плеймейкери Кевин де Брюйне Саудия Арабистонига кетишн режалаштираётган эди.
Бельгиялик ярим ҳимоячининг жамоа билан бир йиллик шартномаси қолган. “Шаҳарликлар” уни қўйиб юборишга розилик берган.
Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби машҳур юлдуз трансфери бўйича иш бошлади. Бироқ бу ҳаракатлар тўхтатилди. Журналист Руди Галеттининг айтишича, бунга манчестерликларнинг ўйинчи учун жуда катта бадал пули талаб қилгани сабаб бўлган.
33 ёшли Кевин де Брюйненинг шартномаси якунланаётганини инобатга олиб, шайхлар “шаҳарликлар”нинг талабини ортиқча оширилган, деб топди. Улар Кевиннинг келаси ёзда эркин агент сифатида қўлга киритишни кўзлаяпти. Бунинг учун саудияликларда 2025 йилнинг январь ойидаёқ ўйинчи билан расмий музокара ўтказиб, дастлабки шартномани тузиб қўйиш ҳуқуқи бўлади.
Кевин де Брюйне 2015 йилдан бери манчестерликлар учун тўп тепиб келади. Бу муддат ичида 382 маротаба майдонга тушган плеймейкер 102 та гол уриб, 170 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар