"Сити"нинг собиқ молиявий маслаҳатчиси "Челси"ни фош қилди
"Челси" Англияда молиявий фейр-плей қоидаларини четлаб ўтиш йўлини топди.
Аввалроқ, Лондон клуби жорий мавсум FFP учун июнь ойи охиригача футболчиларни сотиш шарт эмаслиги, аммо 2024/2025 йилги мавсумда қоидаларга риоя қилиши кераклиги маълум бўлганди.
Бироқ "Манчестер Сити"нинг собиқ молиявий маслаҳатчиси Стефан Борсон бунга шубҳа қилди. Унинг сўзларига кўра, "Челси" Премьер-лиганинг фойда ва барқарорлик қоидаларини четлаб ўтиш учун ўзларининг Кобхем машғулот майдонларини ўзларига сотишга уринганлар.
Борсон маълумотларни эълон қилди. Бундан келиб чиқадики, лондонликларнинг адвокатлари февраль ойида, қишки трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг базани ўзларига, аниқроғи "Blue Co" ширкатидаги компанияга сотиб мақсадида ариза беришган.
"Сити" сотиб маслаҳатшичи, шунингдек келишув Премьер-лига томонидан маъқуллангани ёки Кобхемни сотишдан чиндан ҳам 100-150 миллион фунт стерлингдан кўпроқ фойда кўриш мумкинми, деган саволни қўйди.
Фикрлар