Скалони Аргентина терма жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Парагвайга (1:2) қарши ўйинда учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
“Мен бу ерга футболчиларимни танқид қилиш учун келганим йўқ. Мен уларни қўллаб-қувватлаш учун шу ердаман. Биз қийин ўйин бўлишини билардик. Ҳозирги таркибда терма жамоага янги келган йигитлар кўп. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, аммо иккинчи бўлим бошида гол ўтказиб юбориш вазиятни қийинлаштирди. Шу ўринда ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатган рақибни ҳам эътироф этишимиз керак. Энди ушбу ўйиндаги камчиликларимизни таҳлил қиламиз", - деди Скалони.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси Жанубий Америка қитъасида саралашда 22 очко билан якка тартибда пешқадамлик қилмоқда. Парагвай ҳисобида эса 16 очко мавжуд ва улар бешинчи ўринда бормоқда.
Аргентина терма жамоаси кейинги учрашувда Перуга, Парагвай эса Боливияга қарши баҳс олиб боради.
Фикрлар