Скалони Месси ҳақида: «Бундай аурани бошқа ҳеч кимда кўрмаганман»
Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг Бенинга қарши хайрлашув учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди. Аргентиналиклар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда Месси пенальтини аниқ амалга оширди ва 2 та голли узатма берди.
«Бу осон бўлмайди, унинг ўзи ҳам шундай айтди. Сўнгги бир неча йил давомида бошдан кечирганларимиз — бу фавқулодда давр эди. Олдинда қийин вақтлар бўлиши мумкин. Биз бунга тайёрмиз. Жамоага қўшилаётган ёш футболчилар бор ва улар бизга ёрдам беради.
Аммо унинг сен томонда эканини ҳис қилишни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Буни қандайдир нарса билан солиштириш ёки сўз билан тушунтириш қийин. Буни инсоннинг ўзи ҳис қилиши керак. Биз жамоани қандай қайта қурмайлик, бу ноёб туйғу.
Биз жамоага қўшилаётган янги футболчилардан кучли таркиб тузишимиз мумкин. Аммо бундай аурани бошқа ҳеч кимда кўрмаганман. У яратган ўша энергия, ўша муҳит энди бўлмайди. Биз янги ечимларни излаймиз, аммо аввалги туйғу энди қайтмайди. Унинг ўйини — ақл бовар қилмас даражадаги завқ. Энди эса усиз олдинга ҳаракат қилишимизга тўғри келади», — деди Скалони.

Фикрлар