Скамакка яна Шомуродов билан бир жамоада тўп тепиши мумкин
"Вест Хэм" ҳужумчиси Жанлука Скамакка Италияга қайтиши мумкин.
Футболчига "Милан" клубидан қизиқишлар бўлаётганди. Бироқ инсайдер Жанлука Ди Марцио берган хабарга кўра, ҳужумчи "Рома" сафига ўтишни истайди ва "бўрилар" билан оғзаки келишуви мавжуд.
Айни вақтда футболчи "болғачилар"нинг жавобини кутмоқда. Унинг ўзи Италияга қайтиш ниятида.
Аввалроқ, у Италиянинг "Сассуоло", "Кремонезе" ҳамда "Женоа" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар