Скоулз: "Фернандеш "Олд Траффорд" соғинган футболчи"

"Очиғини айтганда Фернандешни марказий ярим ҳимоячи, деб ҳисобламайман. У ҳақиқий 10 рақам футболчиси. У тўп билан ажойиб ҳаракатланади ва доим рақиб ярим майдонида. У "Юнайтед" ҳимоясини ҳужум билан боғлаш вазифасини аъло даражада уддаламоқда. У шерикларини тўп билан таъминлашни билади. Бундан ташқари, яхши зарба бера олади. Бруну каби футболчини МЮ мухлислари анча соғинишган эди.

Мухлислар унинг ўйини орқали Эрик Кантона ва Тедди Шерингэм даврларини эслашаётган бўлса керак. Астойдил меҳнат қилса, Брунунинг потенцияли уларни ортда қолдиришга ҳам етади, деб ўйлайман", - деди 45 ёшли собиқ футболчи.

Маълумот учун, португалиялик хавбек манчестерликлар сафида жами 9 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та ассистни амалга оширишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!