Скоулз: "Кэррик ёзда "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин"

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз ҳозирда жамоани бошқараётган Майкл Кэррик ёзда "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин, деб ҳисоблайди.

"У "Тоттенхэм" учун жуда мос мураббий бўлиши мумкин. Агар шундай бўлса, бу мени ажаблантирмайди", — деди Скоулз "The Good, The Bad & The Football" подкастида.

Шу билан бирга, МЮ ўйинидаги ижобий ўзгаришларга қарамасдан, Скоулз манкунианлар барибир доимий бош мураббий қидиради, деб ўйлайди. Унинг фикрича, клубга энг юқори даражада ишлагани ва катта ғалабалари билан ўзини исботлаган мураббий керак. Мисол тариқасида у Томас Тухелни келтирди.

"У шундай бир жамоага келдики, сўнгги бир йил ичида вазият бундан ёмон бўлиши мумкин эмас эди. Аммо сен доимий равишда шу лавозимни эгаллаган заҳоти, дарҳол ғалаба талаб қилинади. Улар Оле [Гуннар Сульшер] билан боғлиқ ҳолатдан кейин руҳан жароҳат олган. Агар ўша воқеа бўлмаганида, Кэррикнинг имкониятлари юқорироқ бўларди.

Лекин агар ёзда Майкл, масалан, Томас Тухел билан рақобатлашишига тўғри келса, бу ерда фақат битта ғолиб бўлади. Катта клубларни бошқариб, муҳим совринларни ютган мураббий", — дея қўшимча қилди Скоулз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!