Скоулз Рэшфорднинг МЮга қайтишини тасаввур қилмаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пол Скоулз Маркус Рэшфорд ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда "Барселона" сафида ижара асосида тўп сураётган ҳужумчи ёзгача каталонияликлар шарафини ҳимоя қилади.

Ҳозирча 28 ёшли футболчининг келаси мавсумда қаерда ўйнаши номаълумлигича қолмоқда. "Манчестер Юнайтед" афсонаси бу борада кескин фикр билдирди.

"Мен энди Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"да кўрмаяпман. У барча ҳаракати билан бу ерда ўйнашни истамаётганини кўрсатди. У ўз устида ишлашдан тўхтади.

Маркусда тезлик ҳам, маҳорат ҳам бор, аммо етарли меҳнатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Гап кибрда эмас, балки у ўзини аслидагидан кўра кучлироқ деб ўйлай бошлаганида бўлса керак. МЮда бундай муносабат ўтмайди. Менимча, одамлар буни дарҳол пайқашди", — деди Скоулз.

Маълумот учун, Рэшфорд яқинда "Барселона" сафида Испания чемпионига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!