
"Sky Sport" - "Ливерпуль" Диасни сотиш ниятида эмас
"Барселона" Нико Уильямс трансфери амалга ошмай қолганидан сўнг эътиборини "Ливерпуль" вингери Луис Диасга қарата бошлади. Бироқ, "Sky Sports" нашрининг хабарига кўра, мерсисайдликлар 28 ёшли колумбиялик футболчини сотиш ниятида эмас.
Диас бош мураббий Арне Слотнинг режаларида муҳим ўрин эгаллайди ва клуб унга янги шартнома таклиф этишни режалаштирган. Клуб футболчининг агентлари билан алоқага чиққан.
Айни пайтда Диас ўз маоши оширилиши керак, деб ҳисобламоқда — айниқса, Миср юлдузи Муҳаммад Салоҳ билан шартнома узайтирилгандан кейин.
Эслатиб ўтамиз, Луис Диаснинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.
Фикрлар