Славиша Стоянович: Мухлислар “Навбаҳор”нинг ўйинини соғинишди

Суперлига 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик тажрибали ҳужумчиси Славиша Стоянович бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида иштирок этганлиги боис, Суперлигада бир ойча танаффус юзага келди ва мухлислар “Навбаҳор”нинг ўйинини соғинишди. Шу боис, бўлажак баҳсга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик ҳамда жамоамиз иштирокидаги баҳсларни соғинган ишқибозларга ғалаба туҳфа этиш ниятидамиз.

Муборакликлар жорий мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган, айни пайтда турнир жадвалининг пастки поғоналарида боришаётган бўлса-да, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишлари тайин. Бир сўз билан айтганда, Суперлигада кучсиз жамоа йўқ ва ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим.

Умид қиламанки, “Машъал” билан бўладиган учрашувни томоша қилгани стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар жамоамизни ҳар доимгидек фаол тарзда қўллаб-қувватлашади ҳамда биз – футболчиларга руҳий далда берган ҳолда, ғалаба сари руҳлантиришади. Таъкидлаганимдек, биз ҳам мухлисларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз, - деди Славиша Стоянович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!