Слипенко:"Мазкур промоушен даражаси ва жанглари бўйича UFC дан кам эмас"
Ярим ўрта вазн тоифасида собиқ ACA чемпиони Виталий Слипенконинг фикрича, ACA лигаси даражаси ва жанглари UFC дан қолишмайди.
"Россияда ACA дан кўра яхшироқ лига йўқ, бу аниқ. Ҳозир промоушен ўзининг энг яхши йилларини – машҳурлик чўққисини бошдан кечирмоқда, чунки ареналар хар доим гавжум, кўплаб мухлислар келади. Аммо "Медиа" жиҳатдан UFC яхши ишлайди, у ерда ҳаммаси бошқача, реклама ва анонслар ҳам ўзгача. ACA да эса кавказ менталитети кўпроқ, ноодатий шоуларни тарғиб қилиш Америкага қараганда қийинроқ. Аммо жанглар савия жиҳатидан ACA ҳеч кимдан кам эмас”, – деди Слипенко.
Эслатиб ўтамиз, Виталий (16-6) "ACA 170" турнирида Никола Дипчиков (23-11-1 N/C)га биринчи раунддаёқ ютқазиб қўйди.
Фикрлар