Слоан Стивенснинг кучи Донна Векичга етмади

Америкалик теннисчи Слоан Стивенс Токиода ўтаётган "Toray Pan Pacific Open" халқаро турнирининг иккинчи даврасига чиқа олмади.

Слоан мусобақанинг биринчи даврасида хорватиялик Донна Векичга қарши кортга чиқди ва 4:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа Векич иккинчи даврада британиялик Йоханна Контага қарши ўйин ўтказадиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)