Слот: "Бизда жуда катта таркиб йўқ"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" Англия лига Кубоги 1/8 финалида "Кристал Пэлас"га қарши баҳсда (0:3) йирик мағлубиятга учради.

Tecno

Мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот сўнгги "Брентфорд" (2:3)га қарши ўйиндаги таркибдан 10 та ўзгариш киритди.

"Охирги сафар Лига кубогида "Саутгемптон"га қарши ўйнаганимизда Жованни Леони жароҳат олган эди.

Аслида бизда таркиб унчалик катта эмас. Кўпчилик ёзда сарфланган маблағларга эътибор қаратди, аммо бу – бутун ҳолатни тўлиқ акс эттирмайди.

Одамлар бизда 25 нафар футболчи бор деб ўйлашади, лекин аслида жамоада фақат 20 нафар соғ футболчи бор, шулардан тўрт нафари жароҳатланган", — деди "Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!