
Слот Экитикенинг жаримага тортилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Уго Экитикенинг қизил карточка олгани учун жаримага тортилиши ёки тортилмаслиги ҳақида гапирди. Экитике Лига кубоги доирасида "Саутгемптон" дарвозасига урилган голдан сўнг ечилган футболкаси учун иккинчи марта огоҳлантирилди.
"Уго ҳеч қандай жарима олмади. Мен у билан гаплашдим. У дарҳол жамоадошларидан узр сўради. "Ливерпуль"да жаримасиз хато қилиш мумкин. У ёш, у фантастик йигит", - деди Слот жума кунги матбуот анжуманида.
Аввалроқ матбуотда франциялик ҳужумчи икки ҳафталик маош миқдорида жаримага тортилиши ҳақида хабар берилган эди. Маълумот ёлғон бўлиб чиқди.
Comments