Снукер бўйича фахрийлар ўртасида биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан Тошкентдаги "Star snooker" клубида снукер бўйича фахрийлар ўртасида биринчи Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Фахрий спортчилар 4 кишидан иборат иккита А ва Б гуруҳларга бўлинди. Мусобақанинг биринчи кунида гуруҳ ғолиблари аниқланди
А гуруҳи етакчилари:
1. Мирзажонов Сардор;
2. Абдурасулов Боходир.
B гуруҳи етакчилари:
1. Махмудов Шавкат;
2. Ғуломов Ҳасан.
Иккинчи куни Мирзажонов С. - Ғуломов Х. ва Маҳмудов Ш. - Абдурасулов Б. ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Якунда Сардор Мирзажонов ва Шавкат Маҳмудов финалга йўл олди. С.Мирзажанов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундай мусобақаларни Snooker Seniors Championship халқаро форматида мунтазам ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.



Комментарии