Собиқ чемпион "Махачев - Порье" жангида ким ғалаба қозонишини айтди

  • 6 май, 18:33
  • 0
  • MMA

Оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Андрей Орловский енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев бўлажак жангида Дастин Порьени ишончли тарзда мағлуб этишини айтди.

"Бу тўқнашувда 99,9% га Ислом ғалаба қозонади, деб ўйлайман. Порье менинг спорт залимдан, меҳнатсевар бўлишига қарамай, Махачев, америкаликлар айтганидек, "бошқа зот". Бу эрта ғалаба бўладими ёки йўқ – билмайман, лекин Ислом албатта ғалаба қозонишига ишоняпман. Яқин келажакда ҳеч ким Махачев билан рақобат қилолмаса керак ”, — деди Орловский Instagram даги обуначилар саволларига жавоб берар экан.

 Эслатиб ўтамиз, Махачев(25-1) ва Порье(30-8-1 N/C) ўртасидаги жанг 1 июнь куни АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳридаги "UFC 302" турнири доирасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!