Собиқ футболчи нима сабабдан "Барселона" Чемпионлар Лигасини юта олмаслигини айтди
"Челси" ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Эммануэль Пети "Барселона" жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмаслигига ишонч билдирди.
"Асосан ҳаммаси Ямалга боғлиқ. Жамоада топ-футболчилар бор, аммо ўз давридаги Месси каби жаҳон даражасидаги футболчилар йўқ.
Бундай ҳимоячилар билан EЧЛни ютиш мумкинми? Асло! Бунинг иложи йўқ. Улар жуда кўп ҳужумларни ўтказиб юборишади. Буни "Интер" билан ярим финал ўйинларида кўрдик. Ярим финалда етти голни қандай ўтказиб юбориш мумкин? Сиз менга: "Ҳа, лекин улар олтита гол уришди," дейсиз. Бироқ, Ямал олиб ташланса, "Барселона"да нима қолади? Ҳужум яхши, ҳимоя яхши эмас. Бу худди казинога ўхшайди: ҳамма нарсани Ламин устига қўйишган.
Ямал якка ҳолда EЧЛда ғалаба қозона олмайди. Мессига катта ҳурмат билан қарайман, аммо Хави, Инеста, Пуёл ва бу йигитларсиз у ҳам EЧЛни ютиши даргумон эди", - дея Петининг сўзларини келтирди Snabbare.



Фикрлар