Собиқ жаҳон чемпиони: "Биз супер тўқнашув арафасидамиз!"

  • 15 июля, 20:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Андре Уорд 19 июль куни Лондонда бўлиб ўтадиган украиналик Александр Усик (20-0, 14 КО) ва британиялик Даниэль Дюбуа (22-2, 21 КО) ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.

Tecno

"Биз супер тўқнашув арафасидамиз. Натижаларга қарасак, Усик фаворит. У кўп қиррали боксчи. Бироқ Дюбуа ҳам анойилардан эмас, у жисмонан жуда кучли ва ажойиб техникага эга. Даниэлнинг қандай қаттиқ зарба бера олишига бир неча гувоҳ бўлдик. Биринчи баҳсда Александр катта устунлик билан ғалаба қозонгандир, бироқ реванш ундай ўтади, деб ўйламайман" - деди Уорд "Seconds Out" You Tube каналида.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Дюбуа ўртасидаги дастлабки қарама-қаршилик 2023 йил 23 августда ўтказилган ва унда украиналик чарм қўлқоп устаси ҳакамларнинг якдил қарорига кўра зафар қучганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию